Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сулаймонда ободлик ва бунёдкорлик ишлари қизғин суръатга кирди

×

 2024-02-07 16:57:27    326

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосидаги ободлик ва бунёдкорлик ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

Уч минг нафардан зиёд аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган маҳаллани ҳар томонлама кўркам ва обод масканга айлантириш тадбирларига “Йўл харитаси” асосида тегишли куч ва воситалар жалб қилинган.

Хусусан, маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида шу кунгача 160 тадан зиёд янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. 

Ҳудуд аҳлини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида жами 2 минг 600 метрдан зиёд янги тармоқ тортилиши белгиланган бўлиб, айни кунларда пудратчи ташкилот вакиллари томонидан 1000 метрдан зиёд траншея қазилиб, 600 метр тармоқ тортилди. 

Ободлик тадбирлари бошлангандан буён 4,3 км табиий газ тармоқлари тартибга келтирилиб, маълум хонадонларга 40 дона газ тақсимлаш қурилмаси ўрнатилди ва икки босқичли йўналишга ўтказилди. 700 метр газ қувурлари хамда 5 та газ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилинди. 

“Ўзбекистон” кўчаси бўйлаб йўл четларида янги бетон тўсиқ (бордюр)ларни ўрнатиш ва манзилларни тартибга келтириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Маҳаллада жойлашган 53-умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлаш, хусусан масканда янгидан спорт майдончасини бунёд этиш ишлари қизғин паллада. 

Жараёнлар давомида эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш хонадонларини таъмирлаш ва тартибга келтириш, уларга муносиб шароитлар яратишга кўмаклашиш билан биргаликда, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга янгидан уй-жойлар ҳам қуриб берилмоқда. 

Алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, юртга дахлдорлик ҳисси баланд бўлган маҳалла аҳли вакиллари, айниқса фидоий тадбиркорлар бундай кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига бефарқ бўлмай янгидан-янги ташаббусларни амалга тадбиқ этишда фаоллик кўрсатишмоқда. Ҳудудда кўп йилдан буён бўш турган майдонлар, қаровсиз ва тартибсиз бино-иншоатлардан мақсадли фойдаланиш борасида “Вооk-cafe”, болалар ўйингоҳи, “Workout” спорт майдончалари, “Оталар чойхонаси” ва “Маҳалла гузари” каби янги иншоатларни бунёд этишга қизғин киришилган. 

Шу каби яна қатор ободлик тадбирлари бугун маҳаллада кенг қулоч ёзган.