Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оила ва хотин-қизлар бўлими фаолиятининг натижадорлиги таҳлил қилинди
2024-02-03 11:34:05 573
Ўзбекистон тумани ҳокимлигида оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг 2023 йилдаги фаолияти самарадорлиги муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги масъуллари, туман ФҲДЁ бўлими раҳбари, ички ишлар бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, тиббиёт ходимлари, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ўтган йил давомида хотин-қизларнинг юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, маҳаллаларда оилавий ажримлар, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар, репродуктив саломатлик борасида олиб борилган ишлар таҳлили батафсил муҳокама қилинди.
Шунингдек, оилаларда ижтимоий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта турмуш ва эрта туғруққа йўл қўймаслик билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Ушбу масалалар юзасидан туманда 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқованинг ҳисоботи эшитилди.
Хотин-қизлар билан ишлаш масалаларида самарали иш ташкил қилган хотин-қизлар фаолларининг самарали фаолияти алоҳида эътироф этилган бўлса, йўналишлар бўйича хато ва камчиликларга йўл қўйган маҳаллалар масъуллари қатъий огоҳлантирилди.
Ўз навбатида, оилавий ажримлар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юқори бўлган маҳаллалар масъуллари қатъий огоҳлантирилди.
Тадбирда 2024 йилда амалга оширилиши белгиланган устивор вазифалар ҳам кўриб чиқилди.