Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳокимлик кўмагида яна иккита маҳаллада янги трансформаторлар ўрнатилди
2024-02-02 09:08:24 590
Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада туман ҳокимлиги кўмагида ҳудудларга янги трансформатор, таянч устунлари ва ҳаво тармоқларини етказиб бериб, аҳолини мурожаатларини ижобий ҳал этишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Айни шу мақсадда, ҳокимлик ташаббуси билан “Ислом” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қуввати 160 кВА бўлган ва “Шўрқишлоқ” маҳалласига 100 кВА қувватли янги трансформатор пунктлари ўрнатилди.
Хайрли тадбирнинг давоми сифатида айни вақтда маҳалла ташаббускорлари ва туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари кўмагида ушбу трансформатор пунктларидан чиқувчи электр узатиш ҳаво тармоқларида монтаж қилиш ва янги таянч устунларини ўрнатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.