Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2024 йилги Инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон туманидаги бир қатор ижтимоий соҳа объектлари ҳамда мелиорация тизимида бунёдкорлик ишлари амалга оширилади
2024-02-01 11:13:00 505
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланган.
Мазкур Инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон туманидаги бир қатор ижтимоий соҳа объектлари ҳамда мелиорация тармоқларида ҳам капитал таъмирлаш ва бунёдкорлик тадбирларини амалга ошириш белгиланган.
Хусусан дастурга мувофиқ, жорий йилда қуйидаги объектларда ободлик тадбирлари бажарилади:
“Деҳқонобод” МФЙдаги 70-умумтаълим мактабини реконструкция қилиш (қўшимча 220 ўринли ўқув биноси ва 12x24 м ҳажмдаги спорт зал қуриш), лойиҳа қиймати - 4,860 млрд сўм;
“Элчи” МФЙ Ғани қишлоғидаги 38-умумтаълим мактабини реконструкция қилиш (қўшимча 330 ўринли ўқув биноси ва 12x24 м ҳажмдаги спорт зал қуриш), лойиҳа қиймати - 6,290 млрд сўм;
“Абдурахмон Жомий” МФЙдаги 49-умумтаълим мактабини реконструкция қилиш (қўшимча 480 ўринли ўқув биноси қуриш), лойиҳа қиймати - 6,240 млрд сўм;
“Қушқўноқ” МФЙдаги 20-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш, лойиҳа қиймати - 7,812 млрд сўм;
“Кичик Тагоб” МФЙдаги 35-мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш (янги 150 ўринли ўқув биноси қуриш), лойиҳа қиймати - 5,850 млрд сўм;
“Ўқчи” МФЙдаги 74-сонли оилавий поликлиникани реконструкция қилиш, лойиҳа қиймати - 3 млрд сўм;
“Зиё Нурсух” МФЙдаги 77-сонли оилавий поликлиникани реконструкция қилиш, лойиҳа қиймати - 2,5 млрд сўм;
Хўжаликлараро “Чегара” коллекторининг ПК0+00 дан ПК48+00 гача ва Сўх-Исфара коллекторининг ПК220+00дан ПК272+00гача қисмини реконструкция қилиш (10 км тармоқда), лойиҳа қиймати- 1 165,7 млрд сўм.