Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 156 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг ёшлар билан учрашувида долзарб вазифалар ҳақида сўз борди

×

 2024-01-31 21:00:10    354

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги 8-умумтаълим мактабида ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил этилди. 

“Каримдевона”, “Ойимчақақир”, “Даҳанақақир” ва “Қайқуобод” маҳаллалари ёшлари, битирувчи синф ўқувчилари иштирок этган учрашувга туман ҳокимлиги, мактаб ва мактабгача таълим бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, дахлдор муассасалар ҳамда қайд этилган маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳам жалб этилди. 

Учрашув аввалида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев юртимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имтиёзлар, ёшларнинг эришаётган ютуқлари ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Ҳудудларда ёшларга оид давлат дастурлари билан ишлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар ҳамда хорижий тилларни ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чораларнинг самарадорлиги ҳақида маълумот берилди. Мамлакатимиз ёшлари ўз иқтидор ва салоҳиятини намойиш этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва корхона-ташкилотларга ишга жойлашиш истагидаги битирувчилар учун яратилган имконият ва шароитлар, эҳтиёжманд оилалар вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. 

Тадбир давомида мономарказ масъуллари ушбу маскан фаолиятининг мазмун-моҳияти ва уларда ёшлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар тақдим этишди. 

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ўзларининг муаммо ва таклифларини билдириб, сектор раҳбарига мурожаат қилишди. Ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.