Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманини 2024 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тақдимоти муҳокама қилинди

×

 2024-01-30 16:48:43    429

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон туманини 2024 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурлар лойиҳаси тақдимоти муҳокама қилинди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилган муҳокама йиғилишида туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, соҳавий ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, экспортёр корхоналар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Масъуллар ўз соҳалари бўйича 2024 йилда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ишлар чиқилган дастурлар тақдимоти билан таништирди.

Туман раҳбари томонидан мутасаддиларга ҳар бир дастур ва лойиҳани янада такомиллаштириш, мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича тадбирлар режасини пухта ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.