Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қудашобод” маҳалласи “оғир ҳудуд”дан обод масканга айланади
2024-01-24 16:57:48 745
Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудуд дея белгиланган маҳаллалардан бири, “Қудашобод” маҳалла фуқаролар йиғинида манзилли “Йўл харитаси” асосида қатор ободонлаштириш-бунёдкорлик тадбирлари амалга оширилади.
Бу ҳақда бугун туман сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги Халқ қабулхонаси масъул ходими иштирокида маҳаллада ўтказилган сайёр қабулда сўз борди.
Маҳалла аҳли, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашган қабулда куни-кеча айни ҳудудда Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар, аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари батафсил муҳокама қилинди.
511 та хонадонда истиқомат қиладиган 2 минг 450 дан зиёд аҳоли вакилларига эга маҳалладаги дастлабки ўрганишлар давомида ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ энг муҳим масалалар тузилган “Йўл харитаси” доирасида ижобий ҳал этилиши қайд этилди. Хусусан, 4 минг метр масофада ичимлик суви тармоғи тортиш, электр энергияси таъминоти яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғини учун давлат хусусий шериклик асосида янги бино барпо этиш каби долзарб масалалар ва бошқа муаммолар ҳал этилиши ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, бевосита қабулда иштирок этган фуқароларнинг маҳалла инфратузилмасини яхшилашга оид қўшимча таклифлари билан биргаликда, бандликни таъминлаш, моддий ёрдам, кадастр каби масалаларига оид яна қатор мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишлича назоратга олинди.
Шу куни сектор раҳбарлари маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганиб, ҳудуд аҳлини тадбиркорликка йўналтириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси билан ҳам танишдилар. Маҳалла масъулларига ташаббускорликни янада ошириш юзасидан зарурий ва аниқ кўрсатмалар берилди.