Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Имконияти чекланган ҳамюртларимизга ногиронлик аравачалари топширилди

×

 2024-01-23 23:33:38    478

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган ҳамюртларимизни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

Шу мақсадда бугун ҳам Республика ишчи гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар ана шундай бир гуруҳ тумандошларимиз ҳолидан хабар олди.

“Пасткиқўриқ” маҳалласида яшовчи, бундан 7 йил аввал дардга чалинган 60 ёшли Одинахон Номирова ва унинг яна бир маҳалладоши, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Жўрахон Тўлабоевалар хонадонларига йўқловлар ташкилланди. 

Бемор тумандошларимиз билан суҳбатларда уларга мустаҳкам соғлиқ, кўнгил хотиржамлиги ва хонадонларига фаровонлик тиланиб, мурожаатларига асосан электр юритмали кресло-аравачалар етказиб берилди.

Жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли тадбирлар туманда давом этмоқда.