Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Республика ишчи гуруҳи “Сулаймон” маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободлик тадбирлари билан яқиндан танишди

×

 2024-01-22 23:25:45    458

PDF yuklash
Chop etish


Маҳаллаларда аҳоли муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи бугун тумандаги “Сулаймон” маҳалласида ҳам бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Аввал ҳабар берилганидек, айни маҳаллада “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” меъзонлари асосида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Маҳалладаги хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларида ўтказилган хатловлар давомида асосида аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, бугуннинг ўзида маҳалладаги мавжуд 1,2 км масофадаги тупроқ йўлни шағаллаштиришга киришилди. 

Намунавий “Йўл харитаси”да асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш каби амалий чора-тадбирлар давом этмоқда. 

Республика ишчи гуруҳи томонидан дастур доирасида бажарилиши лозим бўлган ҳар бир вазифани ўз муддатида ва сифатли адо этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар ва қатор йўналишларда амалий кўмаклар берилди.