Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Республика ишчи гуруҳи Ўзбекистон тумани маҳаллаларида ўрганиш олиб бормоқда
2024-01-22 22:46:26 392
Айни кунларда Ўзбекистон тумани маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Бунда асосан тумандаги “оғир ҳудуд” дея белгиланган маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Республика ишчи гуруҳи туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида бугун ана шу тоифадаги маҳаллалардан- “Зиё Нурсух”, “Дўнгсарой” ва “Эски Яйпан” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий аҳволи, маҳалла инфратузилмаси ва маҳалла “бешлиги”нинг фаолияти билан яқиндан танишди. Маҳаллаларда аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар ижроси кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари самарадорлиги билан ҳам танишилди.
Маҳалла аҳли вакиллари, нуронийлар ва фаоллар билан юзма-юз суҳбатларда мавжуд муаммолар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар белгиланиб, ижрога қаратилмоқда.
Республика ишчи гуруҳининг тумандаги ўрганишлари давом этмоқда.