Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Янги Ўзбекистон - маърифатли жамият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
2024-01-22 11:24:06 592
Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ва бошқа ҳамкор муассасалар ташаббуси билан ташкилланган тадбирда илм-фан, маданият ва санъат соҳалари вакилалари, нуроний онахонлар, тадбиркор аёллар, фаол хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган туман ҳокими ўринбосари - туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова бугун юртимизда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида ўз ижобий натижасини бераётганини таъкидлади.
Келгусида ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган вазифаларни мустаҳкам ҳамкорликда давом эттириш масалалари ҳақида сўз борди.
Соҳаларда салмоқли натижаларга эришган фаол хотин-қизлар ва ёшлар вакилалари ўз тажриба ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашди.
Юртни, аёлни мадҳ этувчи шеърлар ва куй-қўшиқлар билан уйғунлашиб кетган тадбир унинг барча иштирокчиларига завқ бағишлади.