Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-01-19 18:54:55    742

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги етмиш еттинчи сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Шерзоджон Юлдашев олиб борди.

Сессия кун тартибида 7 та масала кўриб чиқилди. Хусусан дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори асосида 2023 йил давомида тумандаги 4 та сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, 2024 йилнинг 1-чораги учун белгиланган “Йўл хариталари” тасдиқланди. 

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши ҳолати юзасидан батафсил маълумот тақдим этилиб, муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, туманда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Нуриллохон Тешабоев ахборот берди.

Ўзбекистон туман ИИБ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гуруҳи томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида режалаштирилган ишлар тўғрисида гуруҳ катта инспектори Дилмурод Абдурахмоновнинг ахбороти эшитилди. 

Навбатида, 2023 йилнинг 4-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳақида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Мамадолим Сатторов томонидан Кенгашга ҳисобот тақдим этилди. 

Туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан адлия органи томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни ҳақида туман Адлия бўлими бошлиғи Шукурулохон Тиллаев ахборотидан келиб чиқиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Шунингдек, сессия ишида Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлимининг 2023 йил давомидаги фаолияти юзасидан бюронинг туман бўлими бошлиғи Ёрқинжон Далиевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳар бир кўрилган масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида якунда халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.