Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 150 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2023 йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

×

 2024-01-19 17:39:23    693

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлис залида Ўзбекистон туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2023 йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, масалага алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган туман прокурори Обиджон Собиров туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ўтган йили олиб борилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

2023 йил давомида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳудудлар кесимида таҳлилий-танқидий тарзда муҳокама қилинди.

Қайд этилдики, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида барча маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлсада, минг афсуски баъзи маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар етарли бўлмаган. Ҳисобот даврида содир этилган жиноятлар ёки ундан холи ҳудудлар сифатида тумандаги маҳаллалардан 13 таси “қизил”, 38 та маҳалла “сариқ” ҳамда 22 та маҳалла “яшил” тоифаларга ажратилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича мутасадди раҳбарлар, маҳалла масъулларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Айниқса, жиноятчилик салмоғи ортиб, “қизил” тоифага кирган маҳаллалар мутасадди маъсулларининг йўналиш бўйича фаолиятларига танқидий баҳо берилиб, эътиборни аҳоли билан ишлашнинг янги механизмига қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш якунида туман ҳудудларида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида олдинда турган вазифалар келишиб олиниб, комплекс тадбирлар ижроси юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.