Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲУРМАТЛИ ВИЛОЯТИМИЗ ФУҚАРОЛАРИ!

 2024-01-19 08:39:13    123

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 345-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 80-сонли қарори асосида маҳаллий туроператорларга "Умра" хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия тақдим этилмоқда.

Фарғона вилояти Туризм бошқармаси томонидан бугунги кунда "Умра" тадбирларини амалга ошириш учун вилоятимизда 11 та маҳаллий туроператорларга лицензиялар берилди.

1. "BRAND TRAVELS" MCHJ

2. "DOLINA ZOLOTAYA" MCHJ

3. "SAFO ZIYORAT TURIZM" MCHJ

4. "KHIZMAT TRAVEL" MCHJ

5. "MAHDIY-TRAVEL" MCHJ

6. "FAYZ TOUR TREVEL" MCHJ

7. "MADINAH TRAVEL 2022" MCHJ

8. "VODIY SIDDIQ TRAVEL" MCHJ

9. "AJWA TRAVEL AIR" XK

10. "MEHR TURIZM" MCHJ

11. "RAMAZAN TRAVEL SAYOHAT" MCHJ

Сиздан келгусида “Умра” амалларини бажаришда ушбу рўйҳатда кўрсатилган туроператорлардан ёки "Умра" лицензиясига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари хизматларидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома асосида фойдаланишингизни сўраб қоламиз. 

Бу орқали “Умра” амалларини бажаришингизда барча шароитлардан тўлиқ фойдаланишингиз таъминланади. 
Ёлғон маълумотларга ишониб, чет элда сарсон бўлманг, фирибгарларга алданиб қолманг!

Ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилган ҳолларда ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ёки Фарғона вилояти Туризм бошқармасининг қуйидаги +99873-244-14-74 телефон рақамига мурожаат қилишингиз сўралади. 

Лицензияга эга бўлган туроператорлар ҳақидаги маълумотни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин: 

https://umra.uzbektourism.uz/ 

https://license.gov.uz/registry

Фарғона вилояти Туризм бошқармаси