Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 123 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Сулаймон” маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла" дастури амалга оширилади

×

 2024-01-16 14:47:13    575

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда Ўзбекистон туманидаги “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” дастури амалга оширилади. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида мазкур маҳаллада ўтказилган учрашувда ана шу мезонни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, Республикадан бириктирилган вакил, 2-сектор штаби аъзолари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. 

Дастур доирасида маҳаллада олиб бориладиган кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, “Обод хонадон” мезонлари асосида уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган оилаларга ёрдам кўрсатиш, коммунал хизматларни янада яхшилаш борасида амалга ошириладиган чоралар юзасидан батафсил маълумот берилди.

3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи маҳалладаги мавжуд 13 та кўча ва 650 тадан ортиқ хонадонда дастлабки ўрганиш жараёнлари бошланган. Хатлов натижалари асосида ҳудудда ободлик мезонини жорий этиш бўйича “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш тадбирлари олиб борилмоқда. Маҳаллада дастурнинг бажарилиши юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Учрашувда туман ҳокими белгиланган барча вазифаларни бекаму-кўст бажариш, “хонадонбай” ўрганишларда аҳоли муаммоларини тўлиқ ўрганиш ва ҳал этиш ишларини самарали амалга ошириш, ҳудудни ҳар жиҳатдан обод ва кўркам гўшага айлантириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар топширди. Ҳар бир мутасаддининг ўз вазифасига қатъий масъулият билан ёндошиши-кўзланган мақсаднинг ижобий натижаси, муваффақият гарови эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Шу куни маҳалла бўйлаб ўтказилган навбатдаги ўрганишларда асосий эътибор дастур доирасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга қаратилди.