Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 152 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрам муносабати билан Мудофаа ишлари бўлими ходимлари муносиб рағбатлантирилди January 16, 2024

×

 2024-01-16 14:41:10    575

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон тумани Мудофаа ишлари бўлими ходимларининг хизматларини эътироф этиш, уларни байрам билан қутлаш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган туман раҳбари сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида Миллий армиямизни янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, ана шу ислоҳотларни ҳаётга самарали тадбиқ этишда Мудофаа ишлари бўлими ходимларининг ҳам меҳнатлари эътирофга лойиқлигини таъкидлаб ўтди. 

Ходимларни байрам билан самимий қутлаган сектор раҳбарлари уларни келгуси фаолиятларида ҳам омад ва зафарлар ҳамиша ёр бўлишига тилаклар билдирдилар. Тизимда самарали хизмат қилаётган ходимларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва байрам совғалари топширилди.  

Шу куни сектор раҳбарлари Мудофаа ишлари бўлимининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.