Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 151 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла тузилмаси такомиллашмоқда

×

 2024-01-12 21:53:46    505

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда секторлар раҳбарлари, тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллани қўллаб-қувватлаш туман кенгашининг аъзолари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев олиб борган йиғилишда Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўз олган туман раҳбари Давлатимиз раҳбарининг ушбу фармон ва қарорининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий кенгашлар олдида турган устувор вазифаларга тўхталиб, маҳалла институтининг жамиятдаги ролини янада ошириш ҳамда маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришда мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим дастуриламал бўлишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Президентимиз раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида турган масалалар муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Шохрухбек Шокировнинг ахбороти тингланди.

Йиғилиш давомида кенгаш аъзолари, маҳалла раислари сўзга чиқиб, тизимдаги ўзгаришлардан келиб чиқадиган вазифаларга эътибор қаратди, “маҳалла еттилиги” ишини самарали ташкил этиш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Бундан ташқари, маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти кенгашининг ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилиниб, номзодлар овозга қўйилди. Йиғилиш иштирокчиларининг тўлиқ қўллаб-қувватлаши асосида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг 11 нафар раиси вилоят кенгашининг ташкилий йиғилишига делегат этиб сайланди.