Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 117 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси доирасидаги тадбирларда аҳолининг кенг қатлами қамраб олинмоқда

×

 2024-01-06 16:58:27    859

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон туманида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадига қаратилган лойиҳа доирасида маънавият тарғиботчилари, тажрибали устоз-мураббийлар, ижодкорлар, санъат ва спорт йўналишларида салмоқли натижаларга эришган ёшлар билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлар бугун туманнинг Шакаробод, Обод қишлоқ, Жонобод, Зиё Нурсух, Нурсух, Қулибек, Элчи ва Кўл Элаш маҳаллаларида яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида давом этди. 

Юзма-юз мулоқотларда сўз олган тарғиботчилар Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, халқимиз ҳаётидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириб ўтишди.

Янги йил шукуҳи билан уйғунлашган ана шундай учрашувлар, маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ёшу кексага бирдек манзур бўлмоқда.