Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 149 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди: “Мурувват” уйида Янги йил шукуҳи

×

 2023-12-29 16:27:18    872

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида байрам тадбири ташкил қилинди.

360 нафар бемор аёллар давлатимиз ғамхўрлигида даволанаётган ушбу маскандаги байрам кечасида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова ҳамда туман ҳокими ўринбосари Зулфия Саримсоқовалар иштирок этди. 

Мутасаддилар “Мурувват уйи”да яшовчиларни байрам билан табриклаб, барчага илиқ тилаклар ва соғлик-саломатлик тиладилар.

Масканда яшовчилар учун тузалган байрамона дастурхон, маданият бўлими жамоаларининг концерт дастури, саҳна кўринишлари, Қорбобо ва қорқизнинг ташрифи, улашилган чексиз меҳр ва байрам совғалари барчага манзур бўлди.