Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил тадбири болажонларда унутилмас таассурот қолдирди

×

 2023-12-29 13:12:54    827

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами Ўзбекистон туманида кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Туман марказида безатилган байрам арчаси атрофида Қорбобо, Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари болажонларга байрамона кайфият улашмоқда. 

Туман аҳли ва меҳмонлари учун театрлаштирилган байрам томошалари, концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

Дарҳақиқат, бу байрамни ҳаммадан кўпроқ болажонлар интиқ, ўзгача шукуҳ билан кутишади. Улашиладиган Янги йил совғалари бир олам завқ-шавқ бағишлайди.

Бугун кўркам арча атрофида ўтказилган Янги йил тадбири янада файзли ҳамда эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирга кам таъминланган, "дафтарлар" рўйхатига киритилган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ҳамда ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ҳам таклиф этилди.

Болажонларга шодлик, байрамона кайфият, қалбларига эзгулик улашиш мақсадида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, барча йиғилганларни Янги йил билан қутлади. Тадбир давомида 400 нафардан зиёд болажонларга байрам совғалари улашилди.

Туманимиз санъаткорлари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари махсус тайёрланган концерт дастурини намойиш этишди.