Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 168 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил йўқловлари: меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди

×

 2023-12-27 20:40:17    488

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон туманида қатор хайрли амаллар кенг қулоч ёйди.

Байрам арафасида кекса-нуронийлар, меҳнат фахрийлари, беморлар ва эҳтиёжманд оилалар хонадонларига самимий йўқловлар ташкилланиб, дилларга шодлик улашилмоқда. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкилланган навбатдаги ана шундай эзгу тадбир давомида турли соҳа тармоқларида узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатиб, бугун кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари холидан хабар олинди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги мутасаддиларнинг бир гуруҳ ана шундай фидоий инсонларнинг хонадонларига ташрифи, уларга кўрсатилган эҳтиром нуронийлар қалбига хуш кайфият бағишлади.

Дилдан суҳбатларда туман раҳбари фахрийларни Янги йил байрами билан қутлаб, Ватан равнақи, туман ривожи ва ёшларнинг муносиб камол топтиришда қўшган ҳиссалари учун уларга самимий миннатдорлик билдирди. 

Жонкуяр нуронийларга вилоят ва туман ҳокими номидан йўлланган табрикномалар, байрам совғалари топширилди.

Янги йил арафасида меҳр-оқибатга йўғрилган бундай эзгу тадбирлар туман бўйлаб кенг ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.