Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 170 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Келгуси йилнинг баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари мавсумга шайланди

×

 2023-12-27 20:34:51    437

PDF yuklash
Chop etish


Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун йил ўн икки ой иш топилади. Бинобарин, қиш фасли ҳам улар учун масъулиятли давр ҳисобланади.

Хусусан, баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини янги мавсумга соз ҳолга келтириш ишлари айни ноябрь-декабрь ойларида олиб борилади.

Бугун Ўзбекистон туманида ана шу тадбирларга оид, яъни 2024 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларида катнашадиган қишлоқ хўжалиги техника воситаларини мавсумга шайлиги юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди. 

Унда туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман қишлоқ хўжалигига алоқадор бошқарма, муассасалар, пахта-тўқимачилик кластери мутасаддилари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва нуронийлар иштирок этди.

Дастлаб, дислокация манзилида жамланган ҳайдов техникаларининг мавсумга шайлиги кўздан кечирилди.

Семинарда йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий қутлаган мутасаддилар, жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган барча ютуқларни эътироф этиб, бунда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тармоқ фаолларига яна бир бор ташаккурлар билдиришди. Янги йилда соҳада янада улкан ютуқлар бардавом бўлишига тилаклар билдирилди.

Таъкидланишича, туманда 2024 йил баҳорги дала ишларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун 110 та чопиқ тракторлари, 35 та чигит экиш сеялкалари, 400 дан зиёд тишли борана ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар марказлашган тарзда таъмирланди.

Учрашувда мавсум олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Ишларни самарали ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир якунида илғор механизаторларга байрам совғалари топширилди.