Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 168 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муносабат: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичда

×

 2023-12-26 09:42:29    447

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги мавқеини, ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини ошириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу, аввало, оналик ва болаликнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган изчил ишларда ўз ифодасини топмоқда.

“Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ҳам айнан ушбу ислоҳотларни мутлақо янги босқичга олиб чиқади.

Фармонда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, гендер тенглик, давлат ва жамият бошқарувидаги хотин-қизлар нуфузини ошириш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Бир сўз билан айтганда, ушбу Фармон бизга, хотин-қизлар тизими ходимлари учун яна янги  имкониятлар эшигини очди десак муболаға бўлмайди.

Бизга берилган бундай эътибордан фойдаланиб биз ўз олдимизга аниқ мақсад қилиб олдик: таълим ва фан соҳасида ютуққа эришган қизларимизнинг ҳаёт тажрибаларидан фойдаланиб қизларимизнинг таълим олишлари учун барча тарғибот ишларини кучайтирамиз, ажрим ёқасидаги ва профилактик ҳисобга олинган, тазйиқ ва зўровонликка учраган хотин-қизлар билан индивидуал ишлаймиз.

Ўтган вақт мобайнида хотин-қизлар фаоллари озми-кўпми тажрибага эга бўлди. Эндиликда бу тажрибани касбий маҳорат даражасига кўтариб, хотин-қизлар фаолини энг сара тарғиботчи даражасига олиб чиқишимиз керакки, маҳаллада хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини ошириш, репродуктив саломатлик, уларни касб-ҳунар ва таълимга йўналтиришимиз билан оилавий ажримлар ва хотин-қизлар жиноятчилиги олдини  олишдир.

Зулфияхон САРИМСОҚОВА,

Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи