Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қабих ишнинг жазоси

×

 2023-12-22 11:44:24    788

PDF yuklash
Chop etish


Коррупцияга қарши курашиш миллий агентлигининг 2021 йил 19 августдаги 4-сонли мажлис қарорига биноан халқ депуталари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашлари тузилди ҳамда уларнинг низоми ва ҳудудий кенгашлар аъзоларининг наъмунавий рўйхати тасдиқланди.

Коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий- ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилаётган, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётган бир вазиятда айрим нафсига қул кимсалар ушбу ботқоқлик гирдобидан чиқолмасдан, ҳамон иллатнинг қулига айланиб, ўз қабих ишларини давом эттириб келмоқдалар.

Хусусан, М.Н алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, хизмат мавқеидан фойдаланиб, М.Юлчиевага 2019-2022 йиллар учун 2.400.000 уни акасига  2019-2021 йиллар учун 1.800.000 сўм жами 4.200.000 сўм эвазига “NURLI TONG SILK” МЧЖ Ўзбекистон туман пилла кластери рахбари орқали икки йиллик иш стажини қилиб беришини айтиб алдаб, уни ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, 2023 йил 2 май куни олдиндан 3.500.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Ушбу холат юзасидан жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан жиноят иши кўрилиб, суд мажлисида судланувчи М.Ннинг кўрсатувлари тингланиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари малакаланиб, М.Н суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлсада унга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди. Суднинг қора курсида ўтириб, элу-юрт, ҳамкасблар ва оила аъзолари орасида юзи ерга қараган М.М афсуски қилмишини кеч англаб етди. Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси