Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Коррупцияга қўл урганнинг жинояти ошкор бўлди
2023-12-22 11:39:24 768
Юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий- ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланиб келмоқда. Лекин нафс деган офатнинг қурбонига айланаётганлар ҳамон орамизда учраб келмоқда. Ҳусусан, М.М алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Ўзбекистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ер тузувчиси бўлиб ишлаб келиб, хизмат мавқеидан фойдаланиб, Г.Рнинг ишончига кириб, алдаб, 4.000 АҚШ доллари эвазига 10 нафар фуқароларнинг номига уларнинг ҳар бирига 30 сотихдан жами 3 гектар ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини айтиб, 2023 йил 12 апрель куни Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар марказида жойлашган “Наврўз” кредит савдо мажмуаси автотураргоҳида талаб қилган 4.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, фирибгарлик жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, жиноят содир этишга суиқасд қилган.
Ушбу холат юзасидан жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан 4 сентябрь куни жиноят иши кўрилиб, суд мажлисида судланувчи М.М нинг кўрсатувлари тингланиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари малакаланиб, М.М суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлсада унга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди. Суднинг қора курсида ўтириб, элу-юрт, ҳамкасблар ва оила аъзолари орасида юзи ерга қараган М.М афсуски қилмишини кеч англаб етди.
Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлмоғи мақсадга мувофиқдир. Коррупция балосига қўл урганнинг жазоси муқаррар.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси