Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

×

 2023-12-21 19:49:16    662

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшларга оид давлат дастурлари билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари самарадорлиги таҳлилига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ёшлар вакиллари ва уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик иштирок этди. Очиқ мулоқотда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида туманда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Учрашувда туман ҳокими бугун Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг туб мазмун-моҳияти хусусида сўз юритиб, бу борада туманда бажарилаётган ишлар самарадорлигига эътибор қаратди. Туманда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Ёшлар дафтари” орқали туманимиздаги 2 минг 100 нафардан зиёд ёшларга манзилли ёрдам кўрсатиш учун 1 млрд 738 млн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилганлиги, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда 870 нафардан зиёд ёшларга 16 млрд 800 млн сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги, 520 нафардан зиёд ёшларнинг истакларига кўра эса уларга узоқ муддатга ижара асосида ер майдонлари ажратилганлиги таъкидлаб ўтилди. 

Бугунги ёшларнинг шижоат ва интилишлари, орзу-ҳаваслари юқори эканини қайд этган туман ҳокими, уларнинг барчалари эзгу мақсадларига эришишларида омад ва зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирди. 

Тадбир давомида республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ғолиблари, фаол ёшлар ва маҳаллалардаги энг намунали ёшлар етакчилари туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шу куни “Ёшлар дафтари”га киритилган яна 20 нафар талаба йигит-қизларнинг 50 фоизгача бўлган тўлов-шартнома пуллари, даволанишга муҳтож бўлган 3 нафар ёшларга моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилганлиги ҳақида сертификатлар топширилиб, 22 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш учун зарурий меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул тақдим этилди.  

Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашувда ёш ва умидли санъаткорларнинг бадиий чиқишлари ҳам намойиш этилди.