Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 160 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпан шаҳри марказига Янги йил арчаси ўрнатилди

×

 2023-12-21 10:13:55    569

PDF yuklash
Chop etish


2024 йил кириб келишига оз фурсат қолди ва Ўзбекистон туманида ҳам байрам тантаналарини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Туман аҳолиси ва меҳмонлари, айниқса болаларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида анъанага мувофиқ, Янги йил байрамининг кўркам арчаси Яйпан шаҳар Зиёкор кўчаси Мактабгача ва мактаб таълим бўлими биноси ёнидаги очиқ майдонга ўрнатилди.

Айни вақтда мазкур арчани янги йилга тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Майдоннинг ўзи эса байрам иллюминациялари билан безатилмоқда.

Байрам кунлари арча атрофида Янги йил тадбирлари, концерт дастурлари ҳам бўлиб ўтади.

Барча юртдошларимизни Янги йил шукуҳидан баҳраманд бўлишга чорлаб қоламиз.