Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Орасталик ҳукмрон жойдан файз ва барака аримайди: Туман ҳокими "Абдурахмон Жомий" маҳалласидаги кўп квартирали уйларда амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги ободлик тадбирларини белгилаб берди
2023-12-19 21:45:40 634
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун "Абдурахмон Жомий" маҳалласидаги кўп квартирали уйларнинг қиш мавсумидаги иситилиш ҳолати ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Сектор раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида ҳудуддаги ўрганишлар давомида туман раҳбари, ушбу манзилда истиқомат қиладиган аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Ҳудудда ободонлаштириш ишлари етарли ташкилланмаганлиги танқид остига олиниб, навбатдаги ободлик тадбирларини амалга ошириш бўйича масъуллар учун аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шу ўринда, озодаликка барча бирдек масъул эканлиги, ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ҳам ташаббускорлиги, жамоатчилик назорати долзарб аҳамиятга эга эканлигини мунтазам кенг тарғиб этиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини масъулларига зарурий кўрсатмалар берилди.