Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муассасалардаги иситиш тизимларининг қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган тадбирларда асосий эътибор мавжуд муаммо ва камчиликларни тезкорлик билан бартараф этишга қаратилмоқда

×

 2023-12-18 21:01:20    565

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги ижтимоий соҳа объектлари, хусусан таълим ва тиббиёт муассасалари иситиш тизимларининг қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида, туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан масканлардаги аниқ ҳолатлар мунтазам ўрганиб борилмоқда. 

Бевосита сектор раҳбарлари бошчилигидаги мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳларнинг ўрганиш тадбирларида асосий эътибор юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш, мавжуд камчиликларни бартараф этишга кўмаклашишга қаратилмоқда. 

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари билан биргаликда “Оқтепа” маҳалласидаги 24-сонли ҳамда Шакарободдаги 10-сонли умумтаълим мактабларидан бўлиб, таълим масканларида ҳолат, иситиш тизимлари ва ёшларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

1 минг 440 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил оладиган 24-сонли ва 860 нафар ёшлар таълим-тарбия оладиган 10-сонли ҳар икки мактабда айни йўналишда ташкилланган жараёнлар билан биргаликда, таълим-тарбия ишларининг сифати ва самарадорлиги билан ҳам танишилди. 

Муассасаларни иситиш билан боғлиқ аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарурий чоралар ижроси кўрилди. Мутасаддиларга мавсумни беталофат ўтказиш, ёш авлодга муносиб шароит яратиш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Тумандаги ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимларининг мавсумда барқарор ишлашини таъминлашга кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар фаолияти ҳудудлар кесимида барча жойларда давом этмоқда.