Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2023-12-15 10:39:38    679

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманидаги ғаллачилик кластери фаолияти, кластер ҳамда фермер хўжаликларининг ўзаро соҳавий муносабатларига оид хабар тарқалди. Хабарда “Фермерларнинг ҳаққини бермаслик учун тумандаги “Яйпан барака ғалла кластер” МЧЖ ғаллалик кластерини банкрот қилиб юборишмоқчи” эканлиги иддао қилинади. 

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. 

“Яйпан барака ғалла кластер” МЧЖ 2022 йил 3 август куни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва ҳозирги кунда унинг фаолияти тўхтатилмаган.

Мурожаатда таъкидланганидек “Фермерларнинг ҳаққини бермаслик учун кластерни банкрот қилиб юбориш” ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Шу ўринда, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига корхонани  ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига келиб тушмаганлиги ҳам аниқланди.  

Ўрганишлар давомида ва бевосита ғаллачилик кластери таъсисчиларининг билдиришича, корхонанинг ҳақиқатдан ҳам тумандаги айрим фермер хўжаликларидан ўзаро шартнома асосидаги маълум миқдордаги қарздорлиги мавжудлиги, шунингдек баъзи фермер хўжаликларидан эса ҳақдорлиги аниқланди. Корхона томонидан мазкур қарздорликлар фермер хўжаликларига тегишли тартибда тўлаб берилишига аниқлик киритилди.