Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббус туфайли Худоёрхон қишлоғидаги мактаб учун ҳам янги ўқув биноси қурилди
2023-12-14 16:54:25 640
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон тумани “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Худоёрхон қишлоғида жойлашган 14-умумтаълим мактаби учун 120 ўринли янги ўқув биноси қуриб битказилди.
Янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, мактаб ва мактабгача таълим соҳаси мутасаддилари, маҳалла жамоатчилиги, устоз-мураббийлар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Маросимда туман ҳокими манзилли ва давлат инвестиция дастурлари билан биргаликда, “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳалар асосида ҳам туманда олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилаётганлигини таъкидлади. Янги ўқув биноси билан мактаб жамоаси, маҳалла аҳли, ўқувчилар ва ота-оналарни муборакбод этди.
Қайд этилишича, мактабнинг дастлабки бинолари 1930 ва 1970-йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Маскандаги мавжуд 240 ўринли ўқув биноларида сўнгги вақтларда 300 нафардан зиёд ўқувчилар сабоқ олиб, уларга қирқ нафар педагог устозлар таҳсил бериб келишаётган эди.
Вақт ўтиши билан маънан эскириб, қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётган бино-иншоатлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича “Очиқ бюджет” портали орқали илгари сурилган таклиф фуқаролар фаоллигида тўрт мингтадан зиёд овоз тўплади. Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида эса ушбу ташаббус амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Натижада даргоҳдаги эски ўқув биноси ўрнида 120 ўринли кўркам ва замонавийси бунёд этилди. Ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг устозлари учун қулай шароитлар ҳозирланди.
Тадбирда янги таълим масканини барпо этишда жонбозлик кўрсатган қурувчи-муҳандисларнинг меҳнатлари ҳам алоҳида эътироф этилди.