Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни катта шодиёна билан нишонланди

×

 2023-12-12 17:59:54    730

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда олти йилдан буён декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам жорий йилдаги мазкур байрам ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Бугун “Висол” тантаналар мажмуасида ташкилланган тантанали байрам тадбири- "Ҳосил байрами"да ризқ-рўз етиштирувчи деҳқонлар, соҳа ходимлари ва туман аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига соҳасига алоқадор вилоят бошқармалари масъуллари, туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси илғор вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирни очиб берган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев соҳа ходимларини бугунги касб байрами билан самимий муборакбод этди ва бу йилги эришилган натижалар, олдинда турган долзарб вазифалар хусусида тўхталди. “Ризқ-рўзимиз мўл-кўл бўлишида, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларимиз тўкинлиги, дастурхонимиз файзу-баракаси замирида деҳқон ва фермерларимизнинг фидокорона меҳнати, ҳиссаси улкандир”, дея қайд этди туман ҳокими. 

Бу йил туманимизда дастлаб, 186 тонна чилги ҳосил-пилла, кейинчалик 38,6 минг тоннадан зиёд ғалла ва 16,8 минг тоннадан ортиқ пахта етиштирилиб, кўзланган режалар ортиғи билан уддаланганлиги алоҳида таъкидланди.

Тантанали тадбирда қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, мавсум давомида юқори ҳосилдорликларга эришиб, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссалари учун бир гуруҳ соҳа фидоийларига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” ва “Илғор фермер” каби кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Шунингдек, мавсум давомида юқори ҳосилдорликка эришишга муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар, маҳалла фаоллари ва отряд раҳбарлари туман ҳокимлиги ҳамда "Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам тантанаси хушовоз хонандалар, таниқли сўз усталари ва бадиий жамоаларнинг чиқишлари, дилтортар тароналари билан давом этди.