Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Конституциямизнинг 31 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги 40-умумтаълим мактабининг янги ўқув биноси ва замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди

×

 2023-12-08 14:45:45    817

PDF yuklash
Chop etish


Бош Қомусимизнинг 31 йиллиги тантаналари арафасида Ўзбекистон тумани “Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 40-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли қўшимча янги ўқув биноси ва замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда сектор раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, маҳалла аҳли, ота-оналар ва мактаб жамоаси иштирок этди.

Тадбирда қатнашган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев кейинги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари учун янги бинолар қуриш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар энг чекка ҳудудларда ҳам ўзининг юксак самарасини бераётганини таъкидлади.

Қайд этилишича, мактаби биноси 1975 йилда қурилган. 270 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида 640 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олаётган эди. 

Шу боисдан, мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш масаласи жорий йил давлат инвестиция дастурига киритилди. Дастур асосида билим даргоҳи учун 3 қаватли 320 ўринли янги ўқув биноси ҳамда 12х24 ҳажмдаги спорт зали қурилди, мавжуд 270 ўринли ўқув биносини эса мукаммал таъмирланди. “Baraka Fayz Invest” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари учун 7 миллиард 769 миллион сўм маблағ сарфланди.

Байрам арафасида фойдаланишга топширилган мазкур замонавий бунёдкорлик намунаси барча Катта Қайнарликлар, айниқса ўқувчилар учун ўзига хос совға бўлди. Бу ерда ёшларнинг замонавий билим олиши ва спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун барча шароит ҳамда имкониятлар муҳайё этилган.