Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бош Қомусимизнинг ўттиз бир йиллигига бағишланган туман байрам тадбири халқ сайли тарзида тантанали равишда кенг нишонланди

×

 2023-12-08 00:09:41    607

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон туманидаги байрам тадбирлари “Шакаробод” маҳалласида халқ сайли тарзида тантанали нишонланди.

“Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламдаги бунёдкорлик-ободлик ишлари олиб борилган маҳаллада ўтказилган тантаналарда Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлар раҳбарлари, нуроний ва ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг расмий қисмини кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев янгиланган Конституциямиз дарҳақиқат, мамлакат тараққиётининг кафолати сифатида халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжатга айланиб, барча соҳаларни бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратганини таъкидлади ва барчани байрам билан самимий қутлади. 

Туман адлия бўлими бошлиғи Шукурулло Тиллаев Янги Конституциянинг энг муҳим жиҳатларига ҳамда унга киритилган янги моддаларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Байрам тантаналари давомида ўтказилган бош қомусимиз бўйича тарғибот тадбирлари, ҳарбийлар ва спортчи ёшларнинг кўргазмали юришлари, фан, технологиялар, ишлаб чиқариш, саноат ҳамда ҳунармандчилик кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, тиббий кўриклар, турли танловлар, спорт мусобақалари барчага манзур бўлди.

Байрам муносабати билан Шакарободда жам бўлган тадбир иштирокчилари бу масканда олиб борилган бунёдкорлик тадбирлари, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган тадбирларнинг амалий натижалари билан ҳам яқиндан танишдилар.  

Шу куни 60 нафарга яқин ишсиз ва “дафтарлар” рўйхатидаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида замонавий тикув машиналари ва электропечлар ҳам тарқатилди. 

Дошқозонларда дамланган байрамона паловлар қишлоқ аҳолиси ва тадбир иштирокчиларига тортиқ қилинди. 

Байрам тантаналари туман бадиий жамоалари ва элимиз ардоғидаги санъат усталарининг концерт дастурлари билан давом этди.