Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 168 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” янги имкониятларга замин бўлмоқда: Ўзбекистон тумани марказий шифохонасининг қабул-диагностика бўлими фаолияти янада такомиллашди

×

 2023-12-06 15:51:19    768

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон тумани марказий шифохонаси қабул-диагностика бўлими учун янгидан қурилган қўшимча бино-иншоатлар фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси мутасадди раҳбарлари, фахрий шифокорлар, соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ва жамоатчилик фаоллигида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида илгари сурилган айни таклиф ғолибликни қўлга киритган эди. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида тиббий маскан учун қўшимча бино қурилиб, замонавий жиҳозланди. 1 миллиард сўмлик лойиҳани амалга оширишда “Замон қурилиш таъмир” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари иштирок этди.

Қабул-диагностика бўлимида “Emergency department” тизими асосида қўшимча “шок” палатаси-“қизил” зона, кузатув палатаси-“сариқ” зона ва мутахассислар кўриги хоналари-“яшил” зоналар ташкил этилди. Бу дегани, энди оғир касалларни тўғридан-тўғри қизил зона-шок палатасига, мутахассислар кўригига келганлар яшил зонага, шифокорлар кузатувидагилар сариқ зонага йўналтирилишнинг тўлиқ имконияти яратилди. 

Қайд этиб ўтиш жоиз, бундан ташқари бўлимнинг бунгача мавжуд бино ва хоналари, муассасанинг атроф ҳудудида ҳам тиббиёт бирлашмаси томонидан кенг кўламдаги жорий таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бу ерга қатновчилар учун муносиб шарт-шароитлар ташкилланди.      

Тадбир давомида туман раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар ана шу ўзгаришлар ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.