Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 130 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг етмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-12-05 17:59:00    548

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги етмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.

Сессияда 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг 2023 йилнинг 9 ойи якуни бўйича ижроси тўғрисида;

Ўзбекистон туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил III-чорагида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

Ўзбекистон туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил III-чорак ижроси юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;

2023 йил III-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида;

2023 йилда Ўзбекистон туманида шакллантирилган меҳнат баланси ва бандлик дастурини III-чорак давомидаги ижроси ҳамда туманда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман камбағалликни қисқартиш ва бандлик бўлими бошлиғи Элёр Бозаровнинг ҳисоботи ҳақида;

Ўзбекистон туманида жорий йилнинг III-чораги мобайнида Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичларини бажарилиши ҳолати юзасидан жорий йилнинг III -чораги мобайнида бажарилган ишлар ҳақида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли Фармонининг тумандаги ижроси ҳақида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан секторлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича 2023 йилнинг учинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31 сонли қарори ижросини таъминланиши борасида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда бу борада жорий йилнинг учинчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мутасаддилариинг ахбороти тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Сессия давомида ҳар бир кўрилган масала юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.