Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган ҳамюртларимиз учун байрам тадбири ўтказилди

×

 2023-12-05 16:51:13    527

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқи ва манфаатини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Айни жараёнда барча фуқароларимиз каби ногиронлиги бўлган юртдошларимизга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эътибор марказида.

Бугун Яйпан шаҳридаги “Жаҳон” тантаналар мажмуасида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган фуқароларимизни яна бир бор қўллаб-қувватлаш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди. 

Туман ҳокимлиги, Ногиронлар жамияти ва "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази каби ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилган тадбирга имконияти чекланган ҳамюртларимиз таклиф этилди. 

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман раҳбари Шерзоджон Юлдашев Президентимиз бошчилигида бугун юртимизда аҳолининг барча қатламларини, хусусан, кекса-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси ва аҳамиятига тўхталди. Барчага сиҳат-саломатлик тилаб, эзгу тилакларини изҳор этди. 

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган тумандошларимизга совғалар улашилиб, реабилитация воситалари топширилди. Байрам табриклари, туманимиз санъаткорларининг мусиқий чиқишлари эса тадбирга янада файз киритди.