Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ногиронлиги бўлган кишиларга меҳр улашилди

×

 2023-12-02 15:26:10    601

PDF yuklash
Chop etish


3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни олдидан Ўзбекистон туманида ногиронлиги бўлган ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкилланган навбатдаги эзгу тадбир доирасида секторлар штаби, ҳокимлик мутасаддилари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари томонидан 50 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди. Суҳбатлар давомида хонадон эгаларига самимий меҳр, хуш кайфият ва совға-саломлар улашилди.

Бундай эътибор ва ташрифлардан мамнун бўлган тумандошларимиз она Ватанимизда инсон, унинг қадри, шаъни нечоғли улуғ эканлигини яна бир бор ҳис этиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуолар қилишмоқда.

Сана арафасида туманда меҳр-мурувватга йўғрилган хайрли амаллар кенг давом этмоқда.