Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

×

 2023-11-30 19:32:50    696

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туман ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш ва давлат хизматчилари ўртасида бу каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда қайд этилишича, Фарғона вилояти ҳокимининг жорий йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан 20 ноябрдан 20 декабрга қадар вилоятда "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" эълон қилинган.

Ушбу ойлик доирасида бугунги ўтказилган профилактик тадбирда туман ҳокимлиги ходимлари, мактаб ва мактабгача таълим бўлими, қурилиш бўлими, тиббиёт бирлашмаси, коммунал идоралар ва таълим муассасалари мутасадди раҳбарлари қатнашдилар.

Тарғибот тадбирида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Фарҳод Нугманов, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Дониёр Азамов, вилоят Адлия бошқармаси фахрийлар Кенгаши раиси Равшанжон Қирғизов ва туман адлия бўлими бошлиғи Шукурулло Тиллаев иштирок этиб, коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини барвақт аниқлаш ҳамда бундай омилларни бартараф этиш юзасидан маърузалар қилишди. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилиб, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлиги яна бир бор уқтириб ўтилди.