Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларда яшил масканлар кўпаймоқда

×

 2023-11-29 10:50:12    465

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирлари давом этмоқда. Туман маҳаллаларида “Маҳалла бешлиги боғлари” яратилиб, йиғин фаоллари иштирокида масканларга тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт кўчатлари экилмоқда.

Хусусан, “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ташаббуси билан ҳудуддаги 3-давлат мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда муассасада ана шундай хайрли тадбир ўтказилди.

“Маҳалла бешлиги”, фаоллар, нуронийлар ва боғча ходимлари 100 тупдан зиёд бодом кўчатларини ерга қадади. Таъкидланишича, яна 100 туп бодом кўчатлари эса маҳалладаги хонадонларга тарқатиб чиқилмоқда. 

Туман манзилларида дарахт кўчатларини уюшқоқлик билан экиш ва парваришлар ишлари давом этмоқда.