Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 91 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпанда яна 64 та хонадонга мўлжаллаб қад ростлаган 8 қаватли янги турар жой биносида сўнгги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

×

 2023-11-28 21:07:23    455

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Абдурахмон Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яна бир кўп қаватли турар жой биноси бунёд этилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур уй-жойлар қурилиши билан танишди.

Лойиҳага асосан 1, 2 ва 3 хонали, 64 хонадонга мўлжалланган ушбу замонавий уй-жойлар 8 қаватдан иборат. Ҳар бир подъездида лифти мавжуд бўлган турар-жой мажмуасининг биринчи қаватида янги ва замонавий кўринишдаги маҳалла комплекси ҳам ўрин олиши режалаштирилган.  

Масканнинг қурилиши “PFC TURON” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

Янги кўп қаватли уйларни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида корхона томонидан ҳудудда 360 метр чуқурликдан ичимлик суви қудуғи ҳам қазилди. Таъкидланишича, мазкур ичимлик суви тармоғидан турар жой мажмуасига туташ бўлган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳам фойдаланади.

Пудратчи ташкилот мутасаддилари ва қурувчилар билан мулоқотда бу масканда ҳам аҳоли учун барча зарур шароитлар яратиш зарурлиги қайд этилди.