Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 137 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши ҳолати доимий назорат қилиб борилмоқда

×

 2023-11-28 21:04:42    410

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги мутасаддилар Яйпан шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти, хусусан таълим муассасасининг қишга тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишди.

Аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мазкур мактаб-интернатда 309 нафар ўқувчилар 40 нафар малакали устоз-педагоглардан математика, физика, кимё, биология ва инглиз тили каби фанлардан чуқурлаштирилган тарзда таҳсил олишади. 

Узоқ ҳудудлардан қатнаб ўқийдиган ўқувчи ёшлар мактаб-интернатнинг 240 ўринли ётоқхонасидан фойдаланишади.

Айни таълим муассасасида ҳам иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида бажарилади.

Туман раҳбари томонидан ўқувчиларни қиш мавсумида иссиқ хоналарда таълим олиши учун синф хоналари билан биргаликда ётоқхонанинг ҳам мавсумга шайлиги кўздан кечирилди. Қозонхоналар, кўмир заҳираси ва сифати билан танишилиб, ушбу вазифага масъулларнинг кунлик фаолияти ҳақида батафсил маълумот олинди.  

Хусусий шерик-“Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ мутасаддилари ва мактаб-интернатнинг соҳавий масъулларига бино иншоатларни белгиланган меъёрда доимий иссиқлигини таъминлаш, айниқса бу даргоҳда ётоқхона мавжудлигига жиддий эътибор қаратиш, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиб, шахсий масъулиятни янада ошириш борасида қатъий кўрсатмалар берилди. 

Туман раҳбари дарс жараёнлари билан ҳам танишиб, ўқувчилар билан суҳбатда уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлади. Устоз-мураббийлар билан суҳбатда таълим-тарбия сифатини ошириш масаласида ўзаро фикр алмашилди.