Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Сулаймон” маҳалласидаги ўрганишларда ободонлаштириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш каби омилларга асосий эътибор қаратилди

×

 2023-11-28 16:40:31    393

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари билан биргаликда тумандаги “Сулаймон” маҳалласида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари, ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ташкил этилиши, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ва аҳоли бандлигини таъминлаш тадбирларининг бориши билан танишди.

Сектор раҳбарлари ҳудудда фаолият кўрсатаётган ўнга яқин тадбиркорлик субъектлари, янги лойиҳалар манзилларида бўлиб, юрт мададкорларининг фаолияти билан яқиндан танишилди. Уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар билан қизиқилди. 

Қайд этиш жоизки, асосий “ўсиш нуқта”си тадбиркорлик дея белгиланган айни маҳалладаги 500 дан зиёд хонадонда 2 минг 300 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Биргина маҳалланинг ўзида хусусан, хонадонларда ишлаб чиқариш ва оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектлар сони элликдан ошган. 

Тадбиркорлар билан мулоқотларда корхоналарни кенгайтириш, ишчи ўринлари сонини ошириш ва ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлаш юзасидан режалар, янги лойиҳалар ҳақида сўз борди.

Маҳаллада ободлик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкилланиши, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги вазифалар ижроси билан ҳам танишилди. Бу борада айни маҳаллада ҳам ички имкониятлардан келиб чиқиб, ҳомийлик ва ҳашар йўли билан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари бажарилиши белгиланганлиги қайд этилди. Шунга оид амалга ошириладиган аниқ манзилли ободлик тадбирлари ҳақида келишиб олинди.

Маҳаллада ишларни тизимли олиб бориш юзасидан масъулларга бир қатор кўрсатмалар берилди.