Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 129 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳамдардлик: Абдуллажон ота Қодиров вафот этди

×

 2023-11-28 16:36:45    287

PDF yuklash
Chop etish


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуллажон ота Қодиров бугун, 28 ноябр куни вафот этди. 

98 ёшни қаршилаган отахон машъум урушнинг Ўзбекистон туманидаги сўнгги иштирокчиси, юрт озодлигига эришиш, тинчлик ва осудаликни барқарор мустаҳкамлаш йўлида оловли жанг майдонларида душманларга қарши мардларча курашган инсонлардан бири эди. У кишининг жасорати, матонати, ўрнак бўларли даражада кечирган умри неча-неча авлодлар учун ҳақиқий ибрат намунасидир. Абдуллажон ота сингари юртпарвар инсонларнинг ёрқин хотираси минглаб қалбларда мангу яшайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва туман жамоатчилиги марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади. 

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!