Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббусли бюджет самарасида Ўзбекистон туманидаги яна 2 та таълим масканида қўшимча янги ўқув бинолари қад ростлади

×

 2023-11-25 17:44:32    548

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда ўтказилган “Ташаббусли бюждет” лойиҳасининг биринчи мавсумида Ўзбекистон тумани аҳолиси фаол иштирок этиб, 43 та таклиф ғолиб топилди. Туман бўйича молиялаштириладиган ташаббусларни амалга ошириш учун бюджетдан 50 миллиард 400 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Айни кунларда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Лойиҳа доирасида тумандаги яна 2 та билим даргоҳи, Қораёзбобо маҳалласидаги 15-мактаб ва Жаманжар қишлоғидаги 35-мактаб учун қуриб битказилган қўшимча янги ўқув бинолари бугун фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ҳар икки таълим масканида бўлиб ўтган тадбирларда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, маҳаллалар аҳли, қурувчи-бунёдкорлар, ота-оналар, мактаб жамоаси ва ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Қайд этилишича, Қораёзбобо маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабининг илк бинолари 1938 йилда қурилган. Кейинчалик, 2007 йилда 4 та синф хонасига эга бўлган 2 қаватли яна бир ўқув биноси, 2017 йилда эса спорт зал барпо этилиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилган. Шундай бўлсада, жами 410 ўринли ўқув биноларига эга бўлган мазкур билим масканида шу кунгача 850 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олиб келишаётган эди. Сўнгги вақтларда мактаб ўқувчилари сиғими 2 коэффицентдан ошиб кетганлиги билан боғлиқ муаммога “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ижобий ечим бўлди. Мактаб учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан илгари сурилган таклиф учун жамоатчиликнинг ўзаро бирдамлик ва фаоллиги натижасида 4 мингтадан зиёд овоз тўпланди. Давлат бюджетидан йўналтирилган 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига муассасада 120 ўринли кўркам бино бунёд этилиб, замонавий жиҳозланди.

Жаманжар қишлоғидаги 35-умумтаълим мактабидаги мавжуд ўқув иншоотлари эса бундан 60 йил аввал қурилган бўлиб, ундаги мавжуд 210 ўринли ўқув биносида сўнгги вақтларда 350 нафарга яқин Кичик Жонобод ва Жаманжарлик ўқувчилар таҳсил олиб келишган. Ушбу таълим муассасасида ҳам ўз-ўзидан ўқувчи сонига нисбатан синф хоналарининг етишмаслиги билан боғлиқ муаммо ва ноқулайликлар мавжуд эди. Маҳалла аҳли, ташаббускор фуқароларнинг фаол ҳиссаси билан овоз бериш натижаларига кўра мазкур мактаб учун ҳам намунавий лойиҳа асосида 2 қаватли, 120 ўринли қўшимча янги ўқув биноси қуриб битказилди. 

Билим масканларидаги маросимларда сўз олганлар сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлодни муносиб шароитларда ўқитиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, янги ўқув биноси билан мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналарни муборакбод этдилар. 

Бунёдкорлик ишларида жонбозлик кўрсатган қурувчилар меҳнати эътироф этилиб, бу даргоҳлардан иқтидорли, ташаббускор ва етук инсонлар етишиб чиқишларига тилаклар билдирилди.