Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2023-11-24 18:14:30 539
Бугун ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон тумани ҳокими томонидан пахта бўйича 87 та отряд бошлиқларига ваъда қилинган 2 млн сўм иш ҳақи ҳалигача берилмаган” мазмунидаги хабар эълон қилинди.
Мазкур хабар юзасидан шуни маълум қиламизки 2023 йил ҳосили учун экилган пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этиш мақсадида туманда 100 та терим отряди тузилган. Терим мавсуми олдидан "Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ҳамда ушбу терим отрядлари мутасаддилари ўртасида тегишли тартибда шартнома тузилиб, йиғим-терим жараёнларига киришдан аввал барча отрядларнинг ҳар бирига 3 миллион сўмдан рағбатлантирувчи маблағлар тўлиқ тўлаб берилган.
Шунингдек, мавсум давомида фаол иштирок этган терим отрядлари мутасаддилари пахта-тўқимачилик кластери томонидан мунтазам равишда эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб борилган.
Ижтимоий тармоқ фаолларидан пахта-тўқимачилик кластери, фермер хўжаликлари ва терим отрядларининг ўзаро соҳавий муносабатларига тумани ҳокими фаолиятини боғлаб талқин этмасликларини сўраб қоламиз.