Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулда фуқароларни ўйлантираётган масалалар ўрганилди

×

 2023-11-24 18:08:54    498

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоли масалаларига ечим топиш мақсадида бугун Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

“Бузуқўрғон” маҳалласида ташкилланган сайёр қабулга туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам жалб этилди.

Қабул давомида бузуқўрғонликлар билан биргаликда туманнинг кўплаб ҳудудларидан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли, ечимини кутиб турган бандликни таъминлаш, моддий ёрдам, соғлигини тиклаш, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити ва кадастр каби йигирмадан зиёд масалалар билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. 

Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси учун муддат талаб этадиган масалалар эса батафсил ўрганиб чиқиб, чора белгилаш учун бириктирилган масъулларга йўналтирилди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва мутасаддилар белгиланиб, тегишли тартибда назоратга олинди.