Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб ҳар жабҳада тарбия ўчоғи бўлмоғи лозим: ўқувчилар давоматини назорат қилиш, ободонлаштириш ишлари ва “Яшил макон” дастури доирасида талаб даражасида иш юритилмаган мактаб мутасаддиларининг фаолияти танқид қилинди

×

 2023-11-23 10:16:18    459

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, мактабгача ва мактаб таълим бўлими “Фахрийлар кенгаши” аъзолари-ҳокимнинг таълим масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида туманда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини белгилаш ва ижросини таъминлаш мақсадида таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиб борилмоқда.

Туман раҳбари шу мақсадда Даштчўлпон маҳалласидаги 13-мактабда бўлиб, билим даргоҳидаги ўқув жараёнлари, яратилган шароит ва мавжуд муаммоларни ўрганди.

Дастлаб, ўқувчилар, хусусан битирувчи ёшлар билан суҳбатда уларнинг билим савияси, ўзлаштириш даражаси, интилишлари ва орзу-истаклари билан қизиқилди.

Таълим масканидаги 900 нафардан зиёд ўқувчиларга 67 нафар педагог устозлар билим ва дарс сабоқларини бериб келишмоқда. 

Мактаб ўқув биноларини иситилиш ҳолати ўрганилиб, бу борада белгиланган ишларда мавжуд камчиликлар борлиги аниқланди. Шу ернинг ўзида ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашга давлат-хусусий шериклик асосида масъул бўлган тадбиркорлик субъекти вакилларига мавжуд муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.  

Туман ҳокими мактаб ҳудудини кўздан кечирар экан, ободонлаштириш ишлари ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилганини кескин танқид қилди. “Яшил макон” дастури доирасида бу ерда олиб борилган ишлар талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Илм-маърифат тарғиботчиси бўлган устозлар ҳар бир жабҳада, хусусан, ободлик ишларида ҳам бошқаларга ўрнак ва намуна бўлиши даркорлиги, озодаликни таъминлаш, ташаббускорлик, ишга бўлган доимий талабчанлик орқали ёшларга намуна бўлиш ҳам тарбияда муҳим жиҳатлардан бири эканлиги уқтирилди.

Билим даргоҳида ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давомади 7-“А”-синф мисолида танишилганда, афсуски бу борада ҳам ҳолат яхши эмаслиги аниқланди. 

Масъулларга ҳолатни тез кунларда ўнглаш, мактаб жамоасига яқиндан кўмак бериш юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.