Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб ўқувчилари бўлган Ўзбекистон туманилик полвон қизлар жаҳон чемпионатида юқори натижаларни қайд этишди

×

 2023-11-20 12:07:45    641

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Сирдарё вилоятида белбоғли, бел олиш ҳамда уч кураш турлари бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Мамлакатимиз илк бор мезбонлик қилаётган нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли полвонлари жаҳон чемпионлиги учун баҳслар олиб боришмоқда. 

Қувонарлиси, мазкур чемпионатда иштирок этган Ўзбекистон тумани вакиллари ҳам баҳсларнинг илк кунлариданоқ салмоқли натижаларга эришдилар.

Уч курашнинг ҳалқа йўналишида 65 килограмм вазнда гиламга тушган тумандошимиз Муслимахон Рахимжонова барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Айни шу вазнда бел олиш ва уч кураш бўйича эса Нурхон Халимжонова чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритди. 

Яна бир спортчи вакиламиз Насибахон Акбарова ҳам бел олиш ва уч кураш йўналишида кумуш медалга эга чиқди.

Эътиборлиси, Муслимахон Рахимжонова ва Нурхон Халимжонова синфдош бўлиб тумандаги 21-умумтаълим мактабининг 11-“Б” синфида таҳсил олса, Тинчлик маҳалласида яшовчи Насибахон Акбарова 29-мактабнинг 10-синф ўқувчиси ҳисобланади.