Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” доирасида Бекободдаги 52-мактаб учун қуриб битказилган 120 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

×

 2023-11-16 20:33:40    521

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Айни лойиҳа доирасида Бекобод маҳалласидаги 52-умумтаълим мактабининг 2 қаватли 120 ўринли кўркам биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла аҳли вакиллари, устоз-мураббийлар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлодни муносиб шароитларда ўқитиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди ва янги ўқув биноси билан мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналарни муборакбод этди. Бу масканда сабоқ олаётган ўқувчиларга юксаклар марраларни забт этишлари, барча бекободликларни эса мана шундай эзгу ташаббуслар йўлидаги аҳилликлари бардавом бўлишларига тилаклар билдирилди.

1996 йилда ташкил топган мактабнинг мавжуд 280 ўринли ўқув биноларида ўтган ўқув йилида 430 нафардан зиёд ўқувчилар сабоқ олишди. Уларга эллик нафарга яқин педагог устозлар фан, спорт ва тўгарак сабоқларидан таҳсил беришади. 

“Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги биринчи мавсумида таълим муассасаси учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан илгари сурилган таклиф жамоатчилик фаоллигида 5 мингтадан кўп овоз тўплади.  

“Бинокор Отабек” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишларига давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди.

Маросимда ўқув биноси қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчи-муҳандисларга эҳтиром кўрсатилди.

Сўзга чиққан маҳалла оқсоқоллари, фахрий устозлар бугун юртимизнинг энг олис ҳудудларида ҳам мана шундай ободлик ва бунёдкорлик тадбирлари кенг тус олганлигини эътироф этиб, хусусан қишлоқ аҳли бундан беҳад мамнунликларини изҳор этдилар. 

Тадбир иштирокчилари замонавий ва кўркам зиё масканига айланган бинода яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.